Бугун – 8 декабрь. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Асосий қонунимиз қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан жойларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Шундай ҳуқуқий-маърифий тадбирлардан бири Гулистон Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида бўлиб ўтди.
Тадбирни халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати, олимпия захиралари мактаб интернати директори Сирожиддин Муҳаммадиев кириш сўзи билан очиб, тантана иштирокчиларини Асосий қонунимизнинг 29 йиллиги билан табриклаб, Конституциянинг мамлакат ва халқимиз ҳаётида тутган беқиёс ўрни хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар, жумладан, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П. Зармасов ушбу сананинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. “Ҳар йили Конституциямиз қабул қилинган кунни юқори кайфият билан кутиб оламиз, ўзгача шукуҳда байрам қиламиз. Бу бежиз эмас. Асосий қонунимизнинг қадр-қимматини, аҳамиятини ҳар биримиз дил-дилдан ҳис этамиз. Чунончи, Конституция мамлакатимиз мустақиллигининг ҳуқуқий пойдевори, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати, бирдамлик занжири, тенглик мезонидир”, – дея таъкидлади.
Тадбирда мактаб интернат тарбияланувчилари ҳам ўз чиқиш қлиб, Конституция борасидаги билимлари, у ҳақдаги тасаввурларини намоён қилдилар.
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши