Жиззахда Ёшлар саммити ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши ҳузурида фаолият юритаётган “Ёшлар қаноти” гуруҳи  аъзолари ва ёш валонтёрлар иштирокида  “Ёшлар қаноти саммити” ўтказилди.

Видеоконференция шаклида ҳам бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси директори Ширин Обидова, Ёшлар ишлари агентлиги Марказий Кенгаш ходими Бибижан Аралбаева, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаш масъул ходими Жаҳонгир Кабиржанов, “Ёшлар қаноти” гуруҳи  аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Саммитда сўзга чиққанлар ёш волонтёрларга ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини бериб ўтдилар. Ушбу саммитда мутахассис мотиваторлар томонидан ёшларга медиа тренинг дарслари ўтилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш