“Яшил макон” лойиҳасида партия фахрийлари фаол иштирок этмоқда

 

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш вазифа қилиб белгилаб берилган эди. Бунинг натижасида шаҳарларимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширилади.

Юртимизда бу борада давом этаётган “Долзарб 40 кунлик” акцияси давомида дарахтларни танлашда ҳудуднинг иқлим шароити ҳисобга олинишига, боғлар ҳосил қилиш ва соя-салқин қилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энг муҳими, кўчатлар экилгач, ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди ва улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилинади.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахтлар экиш акцияси Боёвут туманида ҳам қизғин давом этмоқда. Жумладан, 49-сонли умумтаълим мактаби ботаника боғи ҳудуди янги экилган кўчатлар ҳисобидан кенгайтирилмоқда. Боғда кўчат экиш тадбирида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ва партия гуруҳи раиси Жумабой Раҳмонқулов, фахрий педагог Абдуҳаким Эгамбердиев ва бошқа фахрийлар иштирок этиб, кўчат экишда ёшларга ибрат бўлдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Боёвут туман кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш