“Пирамида” шаклида ишлаб чиқилган партия Сайловолди дастурида янгича ёндашув ва ғоялар бор...

Мақсуда ВОРИСОВА, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари:

– Жорий йил 22 декабрь куни мамлакатимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар муносабати билан эълон қилинган сайлов кампанияси энг муҳим, энг қизғин палласига яқинлашмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу йилги сайловга ўзгача шижоат, кўтаринки кайфият, энг муҳими, аниқ ғоя ва мақсадлар билан кириб бормоқда.

Қурултойда партиямизнинг бу йилги сайловда иштироки билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар муносабати билан Сайловолди дастури делегатлар эътиборига тақдим этилди.

Партия Сайловолди дастурига учта ғоя умумий асос сифатида олинган. Булар – ижтимоий тенглик ва адолат, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия.

Алоҳида жиҳати шундаки, партия Сайловолди дастури янгича ёндашув бўйича “пирамида” шаклида ишлаб чиқилган. Яъни, ҳудудларга хос энг муҳим масалаларни белгилаб олиш, келажакда депутатлик бирлашмалари орқали амалий ва аниқ натижаларга эришиш учун қуйидан юқорига, “округ – туман (шаҳар) – вилоят – республика” тартибига амал қилиш кўзда тутилган. Бу, албатта, шунчаки гап эмас. Бу дастур устида партиямизнинг бутун тизими ишлади, 214 туман (шаҳар) нинг ижтимоий харитаси шакллантирилди. Мазкур хариталарда туманнинг ўзига хос ривожланиш ҳолати, одамларни ўйлантираётган масалалар ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар ўрин олган.

Партия Сайловолди дастурида, Олис қишлоқ жойларидаги мактаблари, қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқа ижтимоий соҳаларига малакали ва бой тажрибага эга мутахассисларни жалб этиш мақсадида партия тегишли моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича аниқ механизмларни қонунчилик даражасида мустахкамлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва ўз фракцияси орқали қонунчилик ташаббуси билан чиқиш режалаштирган.

Теглар

Қурултой Сайлов-2019 Сўз – Қурултой делегатларига!
← Рўйхатга қайтиш