Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан ташкил этилган партия ходимларининг касбий билим, кўникма ва малакасини ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш юзасидан ташкилаштирилган “Партиянинг туман кенгашлари фаолиятини кучайтириш, аъзолар сафини кенгайтириш ҳамда партия ташкилотларининг иш сифат ва самарадорлигини янада ошириш” мавзусида амалий ўқув-машғулоти бўлиб ўтди.
Унда Марказий Кенгаш масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар кенгашлари ташкилий-назорат бўлими бошлиқлари ҳамда намунали кўрсаткичларга эга Фарғона вилояти Тошлоқ туман кенгаши раиси Турсунбой Солиев, “Қўрғонча” МФЙ ҳудудий бошланғич партия ташкилоти раиси Зоҳиджон Сайдалиев қатнашди.
Ўқув машғулотини Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташкилий-назорат бўлим бошлиғи Фахриддин Элмуродов очди ва олиб борди.
Видеоконференция шаклида ўтказилган ўқув машғулотида партиянинг ҳудудий кенгашларининг жорий йилнинг 11 ой давомидаги аъзолик бадали тушуми ва бошланғич партия ташкилоти билан ишлаш ҳолати танқидий-таҳлил асосида кўриб чиқилиб, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилишда партия Тошлоқ туман Кенгаши раиси Турсунбой Солиев ўзининг иш тажрибаларии билан ўртоқлашган бўлса, тумандаги “Қўрғонча” МФЙ ҳудудий бошланғич партия ташкилоти раиси Зоҳиджон Сайдалиев партия Кенгаши билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлари ва келажакда ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги таклиф ва фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати.