Янги Сайловолди дастури: яшаш минимуми ва истеъмол саватчаси бўйича меъёрларни қонунчиликда мустаҳкамлаш назарда тутилмоқда

Меҳрож ДАРХОНОВ, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари:

Бу йилги сайловлар янгича ҳуқуқий шароитда, очиқлик ва соғлом рақобат муҳитида ўтиши кутиляпти. Шунинг учун партиямиз Сайловолди дастурини ҳар томонлама пишиқ ва пухта тайёрлашга, асосийси, аҳолини ўйлантириб келаётган муаммолар ечими бўйича долзарб таклифларни илгари суришга устуворлик бермоқда.

Дастурда муҳим аҳамиятга эга ижтимоий муаммолар қамраб олинмоқда. Масалан, кам таъминланганлик даражасини белгиловчи мезонларни такомиллаштиришга эътибор қаратилди. Ҳозирда бу борадаги мезонлар аниқ эмаслиги ижтимоий нафақаларни белгилаш ва моддий ёрдам кўрсатишда тушунмовчилик ҳамда муаммоларни келтириб чиқаряпти. Шу масалада халқаро амалиётни ўрганиш, яшаш минимуми ва истеъмол саватчаси билан боғлиқ меъёрларни қонунчиликда мустаҳкамлаш вазифаси алоҳида ўрин оляпти. Бу Конституциямизнинг 39-моддасида белгиланган, лекин йиллар давомида амалга ошмай келаётган “тирикчилик учун зарур бўлган энг кам миқдор”ни белгилашда, юртимиздаги миллионлаб инсонларнинг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларини қондиришда катта аҳамиятга эга масала.

Бу партиямиз сайлов олдидан ўзи учун белгилаб олган энг долзарб масалалардан бири, десак тўғри бўлади. Яъни, партиямиз учун принципиал масала.

Сайловолди бундай ташаббуслар кўп, ўйлаймизки, сайловда бошқа партиялардан фарқли, айтиш мумкинки, устун жиҳатимиз ҳам шунда, деб ўйлайман.

Теглар

Қурултой Сайлов-2019 Сўз – Қурултой делегатларига!
← Рўйхатга қайтиш