Ўзбекистон ХДП видеоанжуман шаклида ўтказиладиган конференцияда иштирок этди

 

Хитой Коммунистик партияси (ХКП) ва Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган бешта сиёсий партия масъул ходимлари иштирокида мамлакатларимиз ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганлигининг 30 йиллиги ва икки давлат сиёсий партиялари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболларига бағишланган онлайн видеоанжуман бўлиб ўтди.

Конференцияда Хитой Коммунистик партияси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Цян Хуншан жорий йилда 100 йиллиги нишонланган ХКПнинг босиб ўтган йўли, унинг мамлакат тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, у Хитой ва Ўзбекистон алоқалари ҳар томонлама ривожланиб бораётгани, кўплаб соҳаларда, жумладан, икки давлат партиялари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади.

Онлайн семинарда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Тўлқин Тўрахонов ҳам сўзга чиқди. Партиямиз вакили ўз нутқида мамлакатимизда давлат ва жамият қурилиши борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, бу борада Ўзбекистон ХДПнинг иштироки хусусида гапирди. Шунингдек, партиянинг халқаро алоқалари ҳам ривожланиб бораётганини таъкидлаб, партиянинг ушбу йўналишдаги фаолияти мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга, кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Мулоқот дўстона, самимий руҳда ўтди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

← Рўйхатга қайтиш