Фуқаролар мурожаати ўрганилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилояти кенгаши хотин-қизлар ва ёшлар сектори, партия Урганч шаҳар кенгаши томонидан хотин-қизлар ва ёшлар билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш механизмларини амалда қўллаш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Урганч шаҳридаги “Жинговуз” маҳалла фуқаролар йиғинида партия вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари, депутатлар ва партия фаоллари иштирокида ўтказилди.

Сайёр қабул давомида ҳар бир фуқаронинг мурожаати тингланди ва уларнинг ечимига эътибор қаратилди. Жумладн, оилавий шароити оғирлиги, қарамоғида l-гуруҳ ногирон фарзанди борлигини маълум қилиб, моддий ёрдам кўрсатишда амалий ёрдам сўраган фуқаро Малоҳат Отажонованинг мурожаати жойида қаноатлантирлди. Ушбу оилага маҳалла фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам тайинланиши белгиланди. Бундан ташқари, Раҳима Қурбонбоева, Ирода Маҳмудова, Интизор Ҳасанова каби фуқароларга ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, моддий ёрдам кўрсатиш, кредит билан боғлиқ мурожаатлар сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Бошқа мурожаатларни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун тегишли чоралар белгилаб олинди.

Партия депутатлари томонидан вилоятнинг барча ҳудудида аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш