Бошланғич партия ташкилотлари туман партия кенгашларининг қуйи таркибий бўлимлари бўлиб, уч нафардан кам бўлмаган партия аъзоларидан уларни яшаш ва иш жойида бевосита бирлаштириш мақсадида тузилади.
Бошланғич партия ташкилотларининг асосий мақсади партия дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғиб қилиш ишларини бевосита олиб бориш, партия тарафдорлари сонини кўпайтириш, электоратнинг турли ижтимоий груҳлари вакиллари билан ҳамкорликда уларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш, ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва юқори партия органларига киритиш ҳисобланади.
Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шовот туман кенгаши томонидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, яқинда партия бошланғич партия ташкилотлари томонидан аъзолар сонини кўпайтириш, янги аъзоларни жалб этиш мақсадида туманидаги 34-сон умумтаълим мактабида тарғибот тадбири ўтказилди. Ўқитувчилар ва ишчи-хизматчиларга партиянинг дастурий мақсадлари, амалга ошираётган ишлари хусусида маълумотлар берилди.
Тадбир давомида бир педагоглар ва ишчи-хизматчилар партия сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши