Жиззахлик депутатлар, партиядошлар ҳар жабҳада фаол

 

ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши таркибидаги 431 та бошланғич партия ташкилоти ўз сафларига 17600 дан ортиқ маслакдошларимизни бирлаштирган. Уларнинг 5360 дан кўпроғини ёшлар ташкил қилади.

 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашида 11 нафар, туман (шаҳар) Кенгашларида 92 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. Улар томонидан жорий йилнинг ўтган вақти давомида 395 та депутатлик сўровлари чиқарилиб, уларнинг 330 дан ортиғи ижобий ечим топди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоларининг 31,2 фоизини аёллар ташкил этади. Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топиш, депутатлик эшитувлари ўтказиш ва бошқа тадбирларда маслакдош аёллар алоҳида фаоллиги билан ажралиб турибди. Мисол учун, “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганишда депутатлар иштироки” лойиҳасида 5-7 нафар фаол депутатдан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Аҳолининг кенг қатламлари орасига чуқур кириб бориш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда қуйи бўғиндаги ишларга кўмаклашиш мақсадида, лойиҳа ҳар ойда, ҳар бир тумандан 1 та маҳаллада амалга оширилмоқда. Касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 70 га яқин хотин-қиз “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” мутахассислари кўмагида касбга ўқитилди ва тадбиркорлар, ҳунармандларга шогирдликка бириктирилди. “Аёллар дафтарига” киритилган ғаллаороллик Мадина Тўйчибоева ЎзХДП ёрдами билан 15 млн сўм кредит олиб ўз фаолиятини ривожлантирмоқда.

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида вилоятимиздаги барча туманлар доирасида “Сайёр қабул”лар ташкил этилиб, мурожаатларнинг қарийб 170 дан ортиғи ижобий ҳал этилди. Зомин туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлганлар учун интернат уйида “Муҳтожларга мурувватли бўлайлик!” акцияси доирасида тадбир ташкил этилиб, унда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши, Зомин туман кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, халқ депутатлари вилоят ҳамда туман Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят раҳбари ва санъаткорлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тадбир давомида вилоят Кенгаши томонидан “Мурувват” уйи тарбияланувчиларига зарурий воситалар тақдим этилди. “Аёллар соғлиғи – жамият бойлиги” лойиҳаси доирасида 60 та мактабда “Спорт – саломатлик гарови” мавзусида хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол мусобақаси ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар партия томонидан рағбатлантирилди.

Мазкур лойиҳа доирасида “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш” мавзусида Бахмал, Зомин, Ғаллаорол, Зарбдор туманларида тадбирлар ташкил этилиб, унда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, туман Кенгаши, вилоят “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, туман тиббиёт бирлашмасидаги мутахассислар ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбир доирасида ўтказилган тиббий кўрик акциясида 160 нафар хотин-қиз, 28 нафар болалар шифокорлар кўригидан ўтказилди ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан аёллар учун бепул 10 хил турдаги дори-дармон, санитария-гигения воситалари тарқатилди. 233 нафар хотин-қизга даволанишлари учун йўлланмалар берилди. Ўтказилган “Сайёр қабул”лар жараёнида Зафарабод, Пахтакор ва Дўстлик туманлари кесими доирасида 128 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилиб, 13 нафари банклардан кредит олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашди.

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Ғаллаоролда “Бахт барака чеварлари” тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишилди. Тикувчилик фабрикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ички бозорга йўналтириладиган бўлди. “Бахт барака чеварлари” тикувчилик фабрикасига халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Бувхол Ғозиева ташаббуси билан 40 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди.

Ҳозирги кунда партияга аъзо ёшлар кўплаб соҳаларда яхши натижаларни қўлга киратаётганлиги қувонарлидир. Жумладан, жорий йилда 15 нафар вакилимиз “Мустақилликнинг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.

Партия ташаббуси билан эҳтиёжманд, соғлиғини тиклаш учун ёрдам сўраган фуқароларнинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Холтўра Самадовнинг кимётерапия олишига амалий ёрдам берилди. Шунингдек, депутатларимиз Зомин тумани, “Пишағар” қишлоги, “Ёшлик” маҳалласида истиқомат қилувчи, боқувчисини йўқотган, 4 нафар вояга етмаган фарзандлари бор Қўшшаева Эрксеварнинг хонадонида бўлиб, зарур қурилиш ашёлари етказиб беришди. Шунингдек, Б.Расулованинг фарзандини даволатишда, буйрагини алмаштириш учун ССБ томонидан ордер олиб беришда ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши ўз ёрдамини кўрсатди.

Депутатларимиз кўмаги билан аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммолар ўз ечимини топмоқда. Жумладан, Фориш туманидан сайланган Эркин Каттабеков амалга ошираётган бунёдкорлик ишлари бунга яққол мисол бўла олади. Фориш тумани ташкил этилганига қарийб 86 йилдан ошди, бироқ ички йўлларнинг аҳволи ҳавас қилгулик даражада эмас. Депутатимиз ташаббуси билан “Чорвоқ” қишлоғининг ички йўлини таъмирлашга бюджетдан 100 млн маблағ ажратиб берилди.

“Эшпўлат” қишлоғида туман тез тиббий ёрдам пункти очилди. Ушбу ҳудудда 4600 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Шу ҳудуддаги қишлоқ оилавий шифохонасининг таъмирланишида ҳам депутат кўмаги катта бўлди. Битта хусусий боғча, иккита давлат-хусусий шерикчилик боғчаси очилишига амалий ёрдам кўрсатди. “Этбўрибой” қишлоғидаги кўприкнинг қурилишига ҳам шу депутатимиз бош-қош бўлди...

Бундай амалий ишлар саноғини яна давом эттириш мумкин. Бироқ улар партия фаоллари, депутатларимизни хотиржамликка эмас, балки янада фаолликка чорлаётгани ҳам бор гап. Чунки самарали натижалар истиқболли режаларга дебоча вазифасини ўтамоқда.

 

Нуриддин ХОЛМАТОВ,

ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси.

“Ўзбекистон овози”, 15.12.2021, №50

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш