Партия кўмаги билан ёшлар иш билан таъминланди

 

«2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да мамлакатимиз олдида турган муҳим вазифалар қаторида ёшлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан етук, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, уларни ишга жойлаштириш ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Мазкур вазифа ва мақсадлар ижросини таъминлаш, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ҳам тизимли ишлар олиб бориляпти. Бу борада партия ташаббуси билан жойларда амалга оширилаётган “Ёшларга кўмак” лойиҳаси муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ХДП Олтиариқ туман Кенгаши ташаббуси билан мазкур лойиҳа доирасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда тумандаги 22 та корхона, ташкилот ва муассасалар 53 тага яқин бўш иш ўрни ва ишлаб чиқаган маҳсулотлари билан иштирок этдилар. Ярмарка давомида 24 нафар йигит-қизга йўлланма берилиб, ишга жойлаштирилди.

“Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасидаги тадбирларни туманнинг барча ҳудудларида ўтказиш режалаштирилган.

 

Ўзбекистон ХДП Олтиариқ туман кенгаши

Ахборот хизмати.

  

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш