Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус шаҳар кенгаши томонидан “Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фаол иштирок этамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партиянинг республика ва Нукус шаҳар кенгашлари масъул ходимлари, партия фаол ёшлари иштирок этди.
Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида илгари сурилган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг халқимиз ва мамлакатимиз ҳаётидаги аҳамияти, унда белгилаб берилган муҳим устувор йўналишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида муҳокама қилинган масалаларнинг ижросини таъминлаш, хусусан, партия сафига фаол ёшларни жалб қилиш, ёш аъзолар сафини кенгайтириш, улар билан мулоқотлар ўтказиб туриш ва партиянинг «Ёшлар қаноти» ишини жонлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларини ёшлар орасида тарғиб қилиш, ёшлар орасида туркум тадбирлар ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши