Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хонқа туман Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 42-сон умумтаълим мактабида “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда партия Хонқа туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва туман Мудофаа ишлари бўлими мутасаддилари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидаги Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг IV йўналишида белгилаб берилган — “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш” мавзусининг мазмун-моҳияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, давлат раҳбари юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун замонавий илм ва яна бир бор илм, тарбия ва яна бир бор тарбияга эътибор қаратиш кераклиги, бугунги ва эртанги кунимизни, ёшларимиз тақдирини ҳал қиладиган юксак малакали муаллим ва мураббийлар, профессор-ўқитувчилар, ҳақиқий зиёлилар керак бўлишини уқтириб ўтган таъкидланди.
Бу борада, аввало, мактабгача таълим тизимини мактаб таълими билан уйғунлаштириш орқали фарзандларимизни мактабга тайёрлаш сифатини янада яхшилаш, мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудларида ўнлаб янги-янги мактабгача таълим муассасалари барпо этиш, барча боғчалар ҳар йили 2 миллион нусхадаги замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаб борилиши таъкидланди. Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга, олий таълим тизимида эса 50 фоизга етказиш, мактабларда таълим-тарбия сифати ва даражасини оширишга бирламчи вазифа деб қаралишига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар бу каби эзгу мақсадларни амалга ошириш муҳим ҳаётий вазифалар эканини таъкидлаш билан бирга, мамлакат тараққиёти билан боғлиқ долзарб ислоҳотлар жараёнида ҳар бир юртдошимиз фаол иштирок этиши, умумхалқ ишига муносиб ҳисса қўшиши лозимлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши