“Ёшлар қаноти” аъзолари янги ташаббуслар билан чиқмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Ёшлар қаноти” партиявий лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиб, кўплаб ёшларимизга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлигини таъминлаш, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашларида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун шароит ва имкониятлар яратиш борасида “Ёшлар қаноти”нинг фаолиятини алоҳида эътироф этиш лозим.

Партия Жиззах вилоят кенгаши қошидаги "Ёшлар қаноти" аъзоларининг бўлиб ўтган учрашувида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларни сарҳисоби, янги режалар ва фаолиятни янада жонлантириш мавзулари муҳокама қилинди. Учрашувда сўз олган фаол ёшлар чора-тадбирлар режасини тайёрлашда ёшларни янада кенгроқ қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг билим ва дунёқаришини, қобилиятини юзага чиқаришга кўмаклашишга қаратилган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидладилар. Хусусан, бу борада ёшлар ўртасида китобхонликни, китоб ўқишни тарғиб қилиш борасида таклифлар билдирилди. Мазкур таклиф доирасида вилоят туманлари кесимида ҳар бир мактабда китобхонлик тўгаракларини ташкил этиш ва ўқувчиларни рағбатлантириш бўйича илгари сурилган таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

“Ёшлар қаноти” фаоллари аъзолар бу каби учрашувларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш