Аҳолининг мавжуд муаммоларига ечим топиш муҳим вазифа

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидаги “Янги Ўзбекистон — тараққиёт стратегияси” йўналишида белгиланган устуворликларни амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партия гуруҳларининг иш фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган онлайн амалий ўқув-семинарларини давом эттирмоқда. Уларнинг навбатдагиси Наманган вилоят кенгаши ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлар учун ташкил этди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Халқ депутатлари Наманган вилояти маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, маҳаллий партия кенгашлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Zoom орқали ўқув семинарга раислик қилган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши раиси ўринбосари Мўтабар Қозиева депутатлик корпуси олдида ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаш, жумладан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш каби муҳим вазифалар тургани, уларни тизимли депутатлик назоратини кучайтириш орқали ечиш долзарблигини қайд этди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Боймурод Юсупов бугунги кун депутати олдида турган муҳим вазифалар - партиямиз электорати ҳисобланган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш, аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш тизимини йўлга қўйиш, халқ ичига кириб бориб, улар дуч келаётган муаммоларни эрта аниқлаб, ҳал қилишни таъминлашга кўмаклашиш муҳим масалалардан бири эканини таъкидлади.

Семинарда Президентимизнинг қўшма мажлисдаги нутқида кўтарилган ижтимоий масалаларнинг ҳал этилиши партия Сайловолди дастурида белгиланган ижтимоий вазифалар ижросини таъминлашда муҳим қадам экани яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш