Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари томонидан Қарши шаҳридаги “Чулқувар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган иккита таълим муассасасида хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувларда иштирокчиларга Ўзбекистон ХДПнинг ғоя ва мақсадлари, партия ҳамда депутатлар фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунинг билан бирга, мамлакатимизда бугунги кунда хотин-қизлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар, мактабгача бошланғич таълим ва умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича депутатлик назорати йўналишидаги чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.
Тадбирда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи раҳбари Р.Муртазаев партия ғояларига хайрихоҳ бўлган хотин-қизларга аъзолик гувоҳномаларини топширди.
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.