Бизнинг ёшлар

 

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан ташкил этилган Марказий Осиё ёш лидерлар академиясини муваффақиятли тамомлаган 9 нафар ҳамюртимиз жорий йилнинг 12-18 декабрь кунлари Тбилиси (Грузия) шаҳрида бўлиб ўтадиган study-turда иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида иштирокчиларни грузиялик ёшларнинг сиёсий фаолияти билан билан таништириш мақсадида Грузия Ёшлар агентлиги, Грузия Миллий университети, Кахита тумани Ёшлар маркази, Халқаро волонтёрлар гуруҳи, Телави шаҳар мэрининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари ҳамда "Формула" телекомпанияси каби бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотларида учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Ёш сиёсатчилар анжуманида Ўзбекистон Миллий университети талабаси, партиямиз фаоли Гулбону Қувватова ҳам иштирок этмоқда.

 

Жаҳонгир Кабиржонов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходими.

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш