Бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан ёшлар орасида партия дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика ҳамда Нукус шаҳар кенгашлари масъул ходимлари, талаба-ёшлар қатнашди.

Давра суҳбатида партия Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида муҳокама қилинган масалаларнинг ижросини таъминлаш, хусусан, партия сафига фаол ёшларни жалб қилиш, ёш аъзолар сафини кенгайтириш, улар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ва партиянинг «Ёшлар қаноти» ишини жонлантириш масалалари муҳокама қилинди. Чунончи, ушбу йўналишда белгилаб олинган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар орасида семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ва бошқа тарғибот тадбирлари ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Тадбирда партия сафига қабул қилинган Нукус давлат педагогика институтининг бир гуруҳ талабаларига аъзолик гувоҳномалари тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, ёшлар орасида партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган Санебийке Нурумбаева Ўзбекистон ХДП Нукус шаҳар партия Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш