Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят партия Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, Ижроия қўмита аъзолари иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси Шерали Мамадецоев очди.

Йиғилишда вилоят партия ташкилотининг ҳамда маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг 2021 йилдаги фаолияти ва 2022 йил режалари тўғрисидаги, вилоят партия ташкилотининг 2021 йилги молиявий бюджет кўрсаткичлари ижроси ва аъзолик бадаллари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Примқул Зармасов, бўлими бошлиғи Акбар Сандиев ҳамда бош ҳисобчи бош ҳисобчиси Собиржон Усмонов маъруза қилди. Маърузаларда вилоят партия ташкилоти томонидан жорий йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, депутатларда фаоллик етишмаётганлиги, депутатлик сўровларининг камлиги, депутатлик гуруҳларида ташкилот раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш йўлга қўйилмагани кескин танқид қилинди.

Очиқ, танқидий руҳда ўтган йиғилишда фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман ва шаҳар кенгашлари муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

***

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилояти кенгаши Ижроия қўмтасининг йиғилишлари ҳам бўлиб ўтади.

 

 

← Рўйхатга қайтиш