Имкониятлар ёшлар учун

 

Мамлакатимизда 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ва Ҳаракатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида жорий йил мобайнида жами 273 та банд бўйича чора-тадбирлар ижросини таъминлаш белгилаб берилди.

Шунинг билан бирга, ёшлар томонидан илгари сурилган янги ташаббус ва ғояларни амалга ошириш ҳамда Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Буларнинг барчаси юртимизда ўсиб келаётган авлодга қаратилган эътиборнинг навбатдаги юксак намунаси бўлди. Хусусан, юқорида номлари келтирилган ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган бундай оилаларнинг фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш, ёш оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратиш йўлга қўйилди. Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб этиш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутати Акмал Исмоиловнинг "Ёшларга кўмак" лойиҳаси доирасида иш билан банд бўлмаган ёшлар иштирокида ўтказган учрашувида шулар ҳақда тушунчалар берилди. Жумладан, депутат ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги мавжуд имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбиркорликни йўлга қўйиш, имтиёзли кредит ва субсидиялар хусусидаги саволларга батафасил жавоб берилди. Мурожаатига асосан, ишчиз ёшлардан бири ҳудуддаги 4-умумтаълим ўрта мактабига ишга жойлаштирилиб, шу жойнинг ўзида бандлиги таъминланди.

Учрашувда ҳудуд ёшлари билан бу каби бевосита мулоқотлар доимий равишда ўтказилиб туришга келишиб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш