Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари А.Нуруллаев муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиб чиқди.
Таъкидлаш керакки, Қўнғирот тумани ҳокимлиги томонидан “Олтинкўл” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги ПМК-16 корхонасининг эски биноси қайта таъмирланиб, тумандаги уй жойга муҳтож бўлган 12 та оилага бепул берилган. Депутат бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан учрашди.
Учрашув давомида фуқоролар газ ва электроэнергия хизматлари учун тўловларни амалга оширишда туман газ ва электроэнергия таъминоти корхоналаридан ҳужжатлаштиришда муаммоларга дуч келишаётганини айтишди. Бу масала юзасидан депутат А.Нуруллаев туман газ таъминоти раҳбари ва электроэнергия таъминоти раҳбарига мурожат қилди. Ҳар бир хонодан йил охиригача газ ва электроэнергия ҳисоблагичлар билан таъминланиши маълум қилинди.
ЎзХДП Марказий Кенгаши
Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш
ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими.