Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди

 

Оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, ҳомиладор аёлларга ва болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда ўсмир қизларни ва бола туғиш ёшидаги аёлларнинг экстрагенитал касалликларини аниқлаш ва даволаш, ёшларнинг репродуктив соғлиқ масалалари бўйича билимларини ва тиббий маданиятини ошириш соғлом авлодни вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ушбу мақсадда ташкил этилган "Аёл соғлиги – жамият бойлиги" лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир партия Хоразм вилоят ва Қўшкўпир туман кенгашлари томонидан Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда туманнинг энг чекка ҳудуди бўлган Ғозобод қишлоғида ўтказилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тадбир доирасида ташкил этилган тиббий кўрик давомида "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизлардан 150 нафари тиббий текширувдан ўтказилди. Шифокорлар хулосасига кўра соғлигида муаммо бўлган 7 нафар аёл бепул дори-дармонлар, 2 нафари даволаниши учун ордер билан таъминланди.

Лойиҳанинг юқори савияда ўтказилишида муносиб ҳисса қўшган тиббиёт ҳодимларига ташаккурнома ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш