Эзгулик, меҳр-оқибатни қадрловчи, саховатпеша, меҳр-мурувватли ва бағрикенг халқимиз ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган инсонларга азал-азалдан ёрдам қўлини чўзиб, қўллаб-қувватлаб келган. Ушбу эзгу анъаналар бугунги кунда ҳам давлат ва жамиятнинг доимий эътиборида бўлиб келаётгани эътиборга моликдир. Бу эса аҳолининг ушбу қатламига мансуб инсонлар ҳам мамлакатимиз фуқаролари, юртдошларимиз эканини, улар ҳеч қачон меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини англатади.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус шаҳар кенгаши томонидан «Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди» шиори остида республика марказидаги “Қурылысшы” ва “Қос көл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган хайрия тадбири ҳам фикримизнинг далилидир.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика ва Нукус шаҳар кенгаши масъул ходимлари, ҳомий ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини раисилар ҳамда партия фаоллари иштирок этди.
Хайрия тадбири давомида “Оңғар Даулет Транс” масъулияти чекланган жамияти томонидан туҳфа этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар Янги йил байрами олдидан кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга топширилди.
Партия Кенгаши томонидан байрам арафасида хайрия тадбирлари Нукс шаҳрининг бир қатор маҳаллаларида ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ХДП Нукус шаҳар кенгаши