Фаол ёшлар тақдирланди

 

Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажаги, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, жамиятнинг истиқболи ёшларнинг салмоғи ва маънавиятига боғлиқдир. Шу боисдан, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга истеъдод ва иқтидорларини юзага чиқариш учун шароит ва имкониятлар яратиб бериш доимий эътиборда бўлиши зарур.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Нукус давлат педагогика институтида талаба ёшлар ўртасида ўтказилган “Заковат” интелектуал ўйини ҳам ушбу мақсадда ташкил этилди.

Билимдонлар беллашувида институт талабаларидан таркиб топган 7 та жамоа ақл ва зийраклик борасида ўзаро куч синашди. Беллашув баҳс-мунозараларга бой ҳамда қизиқарли тарзда кечди.

Муросасиз кечган беллашув натижаларига кўра, “Лингвист” жамоаси 1-ўринни эгаллади. Ҳакамлар ҳайъати хулосаси билан “Феникс” жамоаси 2-ўринга, “The Best” жамоаси эса 3-ўринга муносиб деб топилди.

Ғолиб жамоаларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус шаҳар Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, ўйинда фаол иштирок этган иштирокчилар партиянинг Фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш