Хоразм вилоят партия кенгаши келгуси йилда ҳам ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлади

 

Йил якунланяпти. Ҳар биримиз фаолиятимизни сарҳисоб қиламиз, амалий ишларимизни таҳлил қиламиз, шунга асосан келгуси режаларимизни белгилаймиз. Айниқса, бу йил партиялар учун катта имтиҳон, яна бир синов йили бўлди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Президент сайловида фаол иштирок этди. Бу жараён партиянинг тажриба орттириш, фаолиятига яна бир таҳлилий-танқидий назар ташлаш имконини берди.

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси Раҳимберган Юсупов билан суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.

 

– Партия вилоят кенгаши учун 2021 йил қандай йил бўлди? Партия сафини кенгайтириш, электорат ишончини оқлаш, аҳолининг янада кўпроқ қўллаб-қувватлашига эришиш учун қандай ишлар қилинди?

– Сиёсий партиялар фақатгина амалий ишлар билан халқ ишончини қозониши мумкин. Буни тўғри англаб, замон билан ҳамнафас ҳолда ўз фаолиятини олиб бораётган ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши жорий 2021 йил мобайнида талайгина ижобий ишларни амалга оширди.

Жумладан, жорий йил учун белгиланган режаларнинг деярли барчаси муваффақиятли бажарилишига эришилди. Партиянинг Ҳаракат дастури ва Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида йил давомида 520 га яқин турли тарғибот тадбирлари ва учрашувлар ўтказилди. Йил давомида хотин-қизлар ва ёшларни партия сафига жалб қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, партия дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшларга кўмак”, “Депутат ва ёшлар”, “Аёлларга кўмак” лойиҳалари, “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз”, “Соғлом аёл-соғлом жамият асоси” каби спорт акциялари қолаверса, бепул тиббий кўриклар ташкил қилинди. “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” да рўйхатда турувчи хотин-қизлар ва ёшлар тадбирларга кенг жалб қилинди.

Ҳусусан, “Ёшлар дафтари”га киритилган мингдан зиёд ёшларнинг, “Аёллар дафтари”га киритилган 900 нафардан ортиқ опа-сингилларимизнинг муаммолари ҳал қилинди. 450 нафар ёшлар иш билан таьминланди, хотин-қизлардан 200 нафари, ёшларнинг 320 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Хоразм вилоятида бугунги кунда 548 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб, партия аьзоларининг умумий сони 24 083 нафарни ташкил қилади. Шундан 11 494 нафари аёллар бўлса, 7296 нафари ёшлардир.

Шу кунларда ҳудудий бошланғич партия ташкилотларидаги фахрийлар, фаол аъзолар, маҳаллий Кенгаш депутатлари биргаликда аҳолини ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш борасида фаол иш олиб бормоқдалар.

– Партиямиздан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятига қандай баҳо берасиз?

– Ҳар бир депутат халқ билан ҳамнафас, ҳамфикр бўлиши, халқнинг дардини енгил қилиши ва аҳоли муаммоларини ўрганиши муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда халқ депутатлари вилоят Кенгашида 17 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларида 95 нафар депутат фаолият юритмоқда.

Ўз вазифаларини теран англаган депутатларимиз фаол иш олиб бормоқдалар. Хусусан, уларнинг кўмаги билан Қўшкўпир тумани “Боғзор” ва “Шихобод” маҳаллаларини боғлаб турувчи “Довудкўл” кўпригини таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бу ишларга бюджетдан бир миллиард икки юз миллион сўм маблағ ажратилди. Натижада аҳоли учун қулай шароит яратилди.

Хива тумани “Журён” қишлоғи, “Қумёп” маҳалласидаги Ҳазрати Хон Исмоил Эшон ота қабристонига туташган кўприк йиллар давомида каналнинг ён-атрофга ўпирилиши оқибатида ҳамда транспорт воситаларнинг ҳаракати натижасида жуда таъмирталаб аҳволга тушиб қолганди. Депутат Ж.Рўзимов томонидан туман ҳокимига депутатлик сўрови юборилди. Натижада қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилиб, йўловчилар хавфсизлиги таъминланди.

Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин. Умуман, йил давомида халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар Кенгашларига партиямиздан сайланган депутатлар томонидан тегишли ташкилот ва ҳокимликларга 732 та депутатлик сўрови киритилган. Уларнинг 483 таси ижобий ҳал этилган. Қолганлари назоратга олинган.

– Бугун партиялар фақат тадбирлар ўтказиши эмас, балки халқнинг мушкулини осон қилиши, уларни ўйлантираётган масалаларни чуқур ўрганиши, муаммоларга ечим топиши керак. Вилоят партия кенгаши бу борада қандай натижаларга эришмоқда?

– Жойларда бирламчи тиббий хизмат сифатининг пастлиги аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Ушбу соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатларининг жойларда етарлича ижро қилинмаётгани асосий муаммолардан бири бўлиб, бу ҳолатдан биринчи навбатда, партиямиз электорати азият чекмоқда. Шунинг учун биз малакали тиббий хизмат кўрсатиш масалаларида депутатлик назоратини йўлга қўйиш борасида ҳам қатъият билан иш бошладик.

Қолаверса, вилоят бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиб бориш ишлари ҳам ташкил қилинган.

Шунингдек, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги, аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш ишлари таҳлилий ўрганилиб, муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари билан чиқилмоқда, натижадорлик қатъий назоратга олинмоқда.

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши келгуси йилда ҳам демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга барча куч ва имкониятларини ишга солиб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга астойдил ҳаракат қилади.

 

“Ўзбекистон овози” мухбири

Гулруҳ ОДАШБОЕВА

суҳбатлашди.

“Ўзбекистон овози”, 22.12.2021, №51

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш