Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ижроия қўмита аъзолари, шаҳар ва туман партия кенгашлари раислари ҳамда партиянинг масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишни Навоий вилоят партия кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Нуруллаев олиб борди.

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши ишчи гуруҳи томонидан туман ва шаҳар кенгашлари ижро интизомини ўрганиш юзасидан маълумот ва кенгашларнинг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан раис ўринбосари Жамшид Файзуллаев ахборот берди. Таъкидланганидек, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари ташаббуси билан партия гуруҳларида жами 45, доимий комиссияларда 31, сессияларда эса 45 та масала партиянинг сайловолди дастурида белгиланган ҳамда партия электорати манфаатларидан келиб чиқиб кўрилди ва тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Ёшлар ва хотин-қизларни партия томонидан ўтказилаётган турли тадбирлар ва амалий лойиҳаларга жалб қилиш ва бу орқали партиямиз ғояларини улар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида бир қатор тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, “Депутат ва ёшлар” учрашуви, “Ёшларга кўмак”, “Аёлларга кўмак”, “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” каби лойиҳалар доирасида тадбирлар ўтказилганлиги таъкидланди. Шунингдек, йиғилишда амалга оширилган ишлар, фаолиятимиздаги ютуқ, ижобий натижалар билан бир қаторда ҳали ўз ечимини кутиб турган масала ва вазифалар борлиги, фаолиятда айрим хато, камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатлари томонидан ўрганилган масалаларни халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига фаол олиб чиқиш, депутатлик гуруҳлари орқали ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларни бартараф этиш ҳамда уни ҳал этишда фаолроқ бўлишга келишиб олинди. Бундан ташқари, партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди.

Конимех, Хатирчи, Кармана тумани ҳамда Зарафшон шаҳар кенгаши партия ташкилотлари тарғибот-ташвиқот ишларини тўғри йўлга қўймаганлиги, иш юритиш, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳолига етказиш ҳамда партия гуруҳлари билан ҳамкорлик қилиш масалаларида камчиликларга йўл қўйилганлиги таъкидланди.

Йиғилиш сўнггида берилган вазифа ва топшириқларни ижросини таъминлашда фаол бўлган Учқудуқ ва Қизилтепа туман кенгашлари раисларига вилоят кенгаши номидан миннатдорчилик билдирилди. Ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган ҳамда фаолиятида юқори ижобий натижаларни қайд этганлиги учун Томди туман Кенгаши раисига мукофот тариқасида ноутбук совға қилинди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш