Жамиятнинг ижтимоий манзараси ўзгармоқда

 

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар ҳамиша давлат ҳимоясида. Хусусан, 2021 йил давомида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу партиямиз электоратии бўлган эҳтиёжманд оилаларни мамнун қилди. Айтиш керакки, Ўзбекистон ХДПнинг сайловолди дастурида давлат ва жамият томонидан ижтимоий ҳимоя ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳоли қатламининг манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Ижтимоий сиёсат мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аниқ манзилли хусусиятга эга экани ҳар бир муҳтож инсонга унинг реал эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда. Бунда ушбу тоифага мансуб ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмаслигига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Шу асосда жамиятимизнинг ижтимоий манзараси бутунлай ўзгармоқда, самарали бошқарувнинг натижадорлиги ошмоқда, энг муҳими, одамларнинг ҳаётга, меҳнатга, ўзининг тақдири ва эртанги кунга ишончи ортмоқда. Юртимизда ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг мутлақо янги ва ўзига хос тизими яратилди. Кейинги пайтда “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш усуллари айнан шу мақсадда жорий этилмоқда. Шу асосда муаммога оид мавҳум кўрсаткичлар эмас, балки ёрдам ва кўмакка муҳтож ҳар бир оила ва фуқаронинг, хотин-қизлар, ёшларнинг муаммолари ўз жойида аниқ ўрганилмоқда, улар вақтида ва самарали ҳал этилмоқда.

“Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” ижтимоий сиёсат мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши эканлигини куни кеча қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам исботлайди.

Қарорда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган инсон қадр қимматини улуғлаш, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш устувор вазифа этиб белгиланди. Унга кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга шунингдек, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг Март ойида Ҳукумат қарори билан «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга БҲМнинг 4 бараваригача (980 минг сўм) миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилганди.

Шунингдек, дафтарга киритилганларнинг ОТМ шартнома пулини 50 фоизини тўлаб бериш, хорижда даволаниш харажатларининг БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилиши айтилганди. Июлда эса Президент фармони билан «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилганди.

Сентябрь охирларида Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида яшовчи ҳар бир оилага 5 млн сўмдан бир марталик ёрдам пул тарқатилган.

Аҳолининг энг камбағал қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш сиёсати эҳтиёжманд оилаларга бериладиган ёрдам пуллари билан чекланиб қолмасдан аҳолининг иқтисодий фаровонлиги даражасини ошириш учун шароит яратилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ижтимоий сиёсат мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг аниқ манзилли хусусиятга эга экани ҳар бир муҳтож инсонга унинг реал эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда. Бунда ушбу тоифага мансуб ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмаслигига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Шу асосда жамиятимизнинг ижтимоий манзараси бутунлай ўзгармоқда, самарали бошқарувнинг натижадорлиги ошмоқда, энг муҳими, одамларнинг ҳаётга, меҳнатга, ўзининг тақдири ва эртанги кунга ишончи ортмоқда.

 

Боймурод Юсупов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш