Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фориш туман кенгаши томонидан “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш” мавзусида туман тиббиёт бирлашмасида тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбирда партия вилоят ва туман кенгашлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Фориш туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, тиббиёт бирлашмаси мутахасислари ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий, тиббий маданиятини ошириш, ҳудудий партия кенгашлари депутатларини жалб қилган ҳолда кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда улар учун яратилаётган имтиёзлар ва имкониятлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш ва мониторинг қилиш, аниқланган муаммоларни халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партиявий гуруҳлар томонидан бартараф этиш чораларини кўриш, маҳаллий кенгаш сессиялари кун тартибига киритиш юқоридаги вазифаларни амалга оширишда депутатларнинг амалий иштирокини янада кучайтириш мақсадида ўтказилди.
Лойиҳа доирасида ташкил этилган тиббий кўрикда тор мутахассисликдаги шифокорлар томонидан 150 га яқин хотин-қизлар, 23 нафар бола, 18 нафар “Аёллар дафтари”да текширувдан ўтказилди. Шифокорлар хулосасига кўра, муолажа талаб этиладиган хотин-қизларга даволанишлари учун тиббиёт муассасаларига йўлланма берилди.
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.