Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан Чиноз туманида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида вилоят партия Кенгаши раиси Акмал Умаралиев, депутатлик бирлашмаси бўлими мудири Малоҳат Ергашева, халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши депутатлари Фарҳод Иброҳимов ва Комунна Шерматова “Дўстлик”, “Марказий” ва “Йўл тушди” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғаларини топширди.
Жумладан, “Марказий” МФЙда истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”да рўйхатга киритилган, қарамоғида икки нафар ногиронлиги бўлган невараси бўлган Рухсора Баҳодированинг оиласидан хабар олинди. У депутат К.Шерматова кўмагида хотин-қизлар тадбиркорлик марказида тикувчилик касбига ўқиганидан сўнг, депутат кўмагида 5 дона тикув машинасини кредитга олиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди ва “Аёллар дафтари”га киритилган маҳалла аёлларидан уч нафарини иш билан таъминлади.
Шунингдек, тадбир давомида “Дўстлик” МФЙда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган Дилшод Хўжаёров ва Дилдора Хўжаёроваларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга депутат К.Шерматованинг кўмагида фуқаролик паспорти олиб берилди ва ногиронлик нафақасини олишлари учун тегишли ҳужжатлар тайёрланди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила сифатида улар “Темир дафтар”га рўйхатга киритилди.
Яна бир депутатимиз халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши раиси Ф.Иброҳимовнинг ташаббуси билан “1+1” схемаси асосида “Йўл тушган” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёлғиз она Зуҳра Қурбонова шогирдликка бириктирилиб, сартарошлик ҳунарини ўрганди. У депутат К.Шерматова кўмагида сартарошхона очиб, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган маҳалла аёлларидан икки нафарини иш билан таъминлади.
“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.