Халқаро ислом академиясида “Карьера куни” ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ташкил Ўзбекистон халқаро ислом академияси Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлашга, ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил этишга ва илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлашга ихтисослашган етакчи давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Академия битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган. Билим даргоҳида миллий ва маънавий қадриятлар асосида, замон талабларига жавоб берадиган мутахасис кадрлар тайёрланмоқда. Хусусан, академияда талабалар диншунослик, психология (дин социопсихологияси), халқаро муносабатлар, туризм (зиёрат туризми), филология ва тилларни ўқитиш, ислом иқтисодиёти ва молияси бўйича бакалавриат йўналишида, қиёсий диншунослик, исломшунослик, психология, халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар, лингвистика, тарих ҳамда ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича магистратура йўналишида пухта билим олмоқдалар.

Академия томонидан 22 декабр куни битирувчилар ва иш берувчи ташкилотлар ўртасида ташкил этилган “Карьера куни” доирасида ўтказилган “Ёшлар – Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” мавзусидаги мулоқотда юқоридагилар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демакратик партияси масъул ходимлари ҳам иштирок этиб академия битирувчиларга ишга жойлашиш бўйича таклифлар берилди.

 

Фахриддин Элмуродов,

Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Марказий Кенгаши масъул ходими.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш