Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан “Ҳар бир оила — тадбиркор” давлат дастури ижроси тўғрисидаги масала “Ижтимоий – маданий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш” доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди.
Депутатларнинг қайд этишича, Мўйноқ туманида 2019 йилда дастур бўйича 6440 миллион сўмлик 16 та бизнес лойиҳаларнинг манзилли тизими ишланди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши асосида 97 янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Масалан, Акылбек Абдижамилов сатарошхона ташкил этиш учун 15 миллион сўм кредит ажратилди ва лойиҳа тўлиқ ишга тушди. Натижада 2 та иш ўрни очилди.
Оилавий ишбилармон “Маденов Руфат” туризм меҳмонхонасини очди. Ҳозирда меҳмонхона иморатининг қурилиш ишлари давом этяпти. Лойиҳа асосида 5 та янги иш ўрни яратилади.
Шунга қарамасдан “Ҳар бир оила — тадбиркор” давлат дастури ижроси бўйича кам таъминланган оилаларга алоҳида эътибор берган ҳолда уларни тадбиркорликка ўргатиш талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолияти таҳлил қилиниб, уларга юклатилган вазифалар – бўш турган майдонларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, биноларни ишлаб чиқариш ва хизматларни йўлга қўйиш учун тадбиркорларга ажратиш ишлари етарли даражада ташкил этилмагани кўрсатиб ўтилди.
Масаланинг муҳимлигини инобатга олиб Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига масала юзасидан туман рахбарлари эшитувини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилинди.
ЎзХДП Марказий Кенгаши
депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими.