Депутат овул аҳолиси билан учрашди

 

Беруний туманидаги «Шимом» овул фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Беруний туман кенгаши ва халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан «Депутат маҳалада» лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа доирасида халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси М.Тажимова аҳоли билан мулоқот ўтказди. Учрашувда депутат Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифалари, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, инсон манфаатлари йўлида олиб бораётган ишлари тўғрисида гапириб берди. Шунингдек, учрашув давомида фуқаролардан тушган мурожаатлар ўрганилди.

Тадбир доирасида I гуруҳ ногиронлиги бўлган Жамоладдин Қўзиев ҳамда Гулистон Эшимбетованинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилиб, кўтарилган масалаларни юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

 

Ўзбекистон ХДП Беруний туман кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш