Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан Андижон вилоят партия Кенгаши ҳамкорлигида вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси биносида партиямиздан Олий Мажлис Қонунчилик Палатси ва Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашига номзоди кўрсатилган партия фаоллари иштирокида “Сайлов жараёнларида Халқ депутатлари махаллий Кенгашларига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш ва тарғиб этиш” мавзусида ўқув семинарни ташкил этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Иноятов Улуғбек Илясович иштирок этиб, Сайловолди тарғибот жараёнларида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида маъруза қилди.
Қайд этилдики, бу йилги сайловлар янги ҳуқуқий шароитда ўтказилади. Демократик ислоҳотлар чуқурлашиб, сиёсий партиялар ўртасида рақобат муҳити кучайган ҳозирги шароитда сиёсий партиялар зиммасига катта масъулият турибди. Албатта, ҳар бир сиёсий кучнинг ушбу муҳим сиёсий жараёндаги кучи ва салоҳиятини кўп жиҳатдан депутатликка номзодлар белгилайди. Нафақат партиянинг дастури ва Сайловолди дастури, балки депутатликка номзодларнинг сайловолди дастури ҳам ҳар томнлама пишиқ ва пухта бўлиши, сайлов округидаги муаммоларни ўзида акс эттириши талаб этилади.
Семинарда, шунингдек, Ўзбекистон Қахрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шукуржон Маматқулов, Ўзбекистон Қахрамонлари Камолиддин Гопиров, Ҳасанбой Қосимов сўзга чиқди. Партиямизнинг туман ва шаҳар кенгашлари, бошланғич ташкилотлар аҳоли, электорат вакилларининг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, сиёсий-ҳуқуқий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган тарғибот ишларини фаол олиб бориши лозимлиги қайд этилди. Депутатликка номзодлар ўз сайловолди дастурини ҳар томонлама пишиқ ва пухта ишлаб чиқиши, сайлов округининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, аниқ таклифларни илгари суриши муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.
Йиғилишда, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Дурбек Худойқулов семинар иштирокчиларига Сайловолди ташвиқоти даврида тарғибот ишларининг самарадорлигини оширадиган информацион-таҳлилий фаолият ишларини (бошқа партия фаолиятини кузатиш билан боғлиқ) йўлга қўйиш бўйича муҳим тавсияларни берди.
Семинар якунида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топган сананинг 28 йиллиги муносабати билан 20 нафар партия фаоллари партия Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ЎзХДП Андижон вилоят Кенгаши
Ахборот хизмати.