Касб-ҳунарга ўқитиш орқали хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

 

Бандликни таъминлашнинг самарали йўлларидан бири ишсиз фуқароларни, айниқса ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳисобланади. Бу борада бандлиги таъминланмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” мономарказлари самарали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур йўналишда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани диққатга сазовордир. Мономарказ хизматидан фойдаланаётган ва касб-ҳунар ўрганиш истагида мурожаат қилаётганларнинг кўпчилигини ҳам хотин-қизлар ташкил қилади.

Марказ фаолиятидан аҳолини кўпроқ хабардор қилиш, шу орқали касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган фуқаролар сафини кенгайтириш, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг электорат манфаатини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолиятини тарғиб қилиш мақсадида партия Нукус шаҳар Кенгаши «Фаол аёллар» қаноти томонидан “Ишга марҳамат” мономарказида хотин-қизлар учун давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия масъул ходимлари, марказ маъмурияти ва касб-ҳунар ўрганаётган хотин-қизлар иштирок этди. Давра суҳбатида аҳоли, жумладан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, бунда уларни касб-ҳунарга ўргатишнинг аҳамияти, мазкур йўналишда марказда яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон ХДП «Фаол аёллар» қаноти томонидан амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон

Республика Кенгаши ахборот хизмати

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш