Ҳайдовчилик маданияти қачон шаклланади?

 

Ижтимоий тармоқларда юк машинаси ҳайдовчиси атайин ЙТҲ келтириб чиқаргани ҳақидаги тасвирлар тарқалди. Табиийки, ҳайдовчининг ўзини бундай тутиши жамоатчиликнинг жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг октябрь ойида "Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун Президент томонидан имзоланди. Ушбу қонунга биноан ҳайдовчилар учун бир қатор енгилликлар берилди. Таъкидлаш жоизки, йўл ҳаракати қоидалари соҳасидаги қатор ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик юмшатилиши хавфсизлик чоралари, қоидаларни бузиш мумкинлигини англатмайди.

“Artel” брендига қарашли автомобиль ҳайдовчисининг ҳатти-ҳаракати эса йўл-ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан қўполлик ва менсимаслик, ҳурматсизликдан далолат беради.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси йўл ҳаракати қоидаларини мана шу тариқа атайин бузаётган, ҳалокатни келтириб чиқараётган ҳайдовчиларга нисбатан жазони кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, хусусий ва давлат автомактабларида шаффофликни таъминлаш, коррупцияга чек қўйиш ҳамда ўқитиш тизимида ҳайдовчилик маданиятини ошириш, ўзаро ҳурмат, бир-бирига йўл беришнинг аҳамияти сингари тушунчаларга ҳам эътибор қаратишни лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Йўлда барча қоидалар ва хавфсизлик чораларига риоя этган ҳолда ҳаракатланиш ҳар биримиз учун муҳимдир.

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш