Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти қонунчилик муаммоларини ўрганиш, Олий Мажлис палаталарининг фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш борасида муҳим тадқиқотлар ўтказиш билан бирга ёш сиёсатчилар ва қонуншуносларнинг малакасини, фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Институт томонидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Ёшлар қаноти” аъзолари учун ташкил этилган икки кунлик ўқув мазкур йўналишда амалга оширилаётган навбатдаги тадбир бўлди.
Ўқув давомида тингловчилар парламентнинг қонунчилик фаолияти, хусусан, қонун лойиҳаларининг тайёрланиши ва қабул қилиниши борасидаги билимларини бойитдилар. Шунинг билан бирга, партия фаолиятида ёш сиёсатчилар иштироки мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.
Жаҳонгир Кабиржонов,
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходими.