Партия ташаббуси билан мактабларда ижодий ишлар танлови ўтказилди

 

Мактаб ўқувчилари ўртасида фанлар бўйича танловлар, мусобақалар ўтказиб турилиши уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ҳамда истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Кўплаб таниқли истеъдод эгалари ана шундай танловлар орқали кашф этилгани фикримизнинг исботидир.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши бўлғуси сайловчилар билан ишлашда бу масалага алоҳида эътибор билан ёндошмоқда. Бу борада партия ташаббуси билан вилоят мактаб ўқувчилари ўртасида бир қатор лойиҳалар доирасида турли танлов ва мусобақалар ташкил этилаётгани диққатга сазовордир. Шундай танловлардан бири яқинда Ғаллаорол туманидаги 52-, 62- ва 47- умумтаълим ўрта мактабларида ўтказилди.

“Ватан равнақига – менинг ҳиссам” мавзусида ташкил этилган иншолар танлови иштирокчилари мавзу доирасида ўзаро беллашиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу жараёнда ёшларнинг иштироки борасида тасаввур ва қарашларини қоғозга туширдилар.

Танлов ғолиблари партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш