Бир гуруҳ хотин-қизларга сертификат топширилди

 

Бекобод шаҳар Хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази томонидан хотин-қизларни касбга йўналтириш мақсадида ташкил этилган ўқув курсларида бир гуруҳ хотин-қизлари ўзлари ёқтирган касб сирларни эгалладилар. Хусусан, тикувчилик, қандолатчилик, бухгалтерия, компьютер саводхонлиги ва бизнес асослар йўналишлари бўйича хотин-қизлардан 60 нафари малака сертификатига эга бўлдилар. Эътиборли жиҳати, улардан 8 нафари Бекобод шаҳар “Ногиронлар жамияти”га аъзо бўлган имконияти чекланган хотин- қизлардир.

Ўқув курсини муваффақиятли битирганларга Ўзбекистон ХДП Бекобод шаҳар кенгаши раҳбарияти ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида сертификат топшириш маросими ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, ўқув курсида таълим олган хотин-қизлар касб-ҳунарли бўлиб, улар эгаллаган ҳунарлари бўйича ишга жойлашиш ёки бизнес фаолиятини йўлга қўйиш имконига эга бўлди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш