Эгамберди Маматқуловга махсус аравача берилди

 

Жиззах вилояти Бахмал тумани “Тонготар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қўштепа қишлоғида яшовчи фуқаро Эгамберди Маматқулов ЎзХДП Жиззах вилоят кенгашидаги Жамоатчилик қабулхонасига мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, у иккинчи гуруҳ ногирони ва ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бўлган. Жиззах вилоят кенгаши раиси Ўрал Ўрозбоев ва раис ўринбосари Муроджон Ҳайитовнинг саъй-ҳаракатлари билан фуқарога Бахмал туман тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси томонидан ногиронлик аравачаси берилди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш