Муҳокамаларда фаол иштирок этинг

 

“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

 

“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосидаги лойиҳа еттита устувор йўналишдан иборат.

 

  1. инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш; 
  1. мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; 
  1. миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш; 
  1. адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш; 
  1. маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш; 
  1. умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;
  2. мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

 

Муҳокамаларда фаол иштирок этинг.

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш