Туннелдаги муаммолар қисқа вақтда бартараф этилади

 

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида 31 декабрь куни фойдаланишга топширилган автомобиль-трамвай туннели шаклидаги йўл ўтказгич деворларидан ёмғир натижасида сув сизиб чиқаётгани акс этган видеолар тарқалди ва жамоатчиликнинг кўплаб эътирозлари ҳамда муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Маълумотларга кўра, қурилиш 143 млрд сўм маблағ эвазига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилган.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Самарқанд вилоят кенгашидаги депутатлар мазкур туннель масаласини атрофлича ўрганиб чиқди. Ҳақиқатдан ҳам гарчанд туннель фойдаланишга топширилган бўлсада, қурилиш ишлари тўлиқ якунига етказилмаган ва бу жиҳат ёмғир сувлари тўпланиб, оқиб чиқишига сабабчи бўлган. Бироқ, сув сизиб чиқиши конструкциянинг умумий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмайди. Масъул ташкилотлар томонидан бу борадаги ишлар давом эттириляпти ва қисқа фурсатда муаммолар бартараф эттирилиши маълум қилинди.

Мазкур масала депутатларимизнинг доимий назоратида туради.

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш