“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда
Лойиҳада камбағалликни қисқартириш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Жумладан:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлашни йўлга қўйиш.
- 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошириш.
- Аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш;
- Ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш
каби бир қатор чора-тадбирлар жой олган.
Камбағалликни қисқартириш бўйича таклиф, фикрларингиз борми?
У ҳолда муҳокамаларда фаол иштирок этинг.