“Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони лойиҳаси жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда
Лойиҳада камбағалликни қисқартириш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Жумладан:
- 2026 йилга қадар эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинсин;
- ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича масъул давлат органини белгилаш;
- ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш;
- кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш;
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр”и билан интеграция қилиш
каби бир қатор чора-тадбирлар жой олган.
Камбағалликни қисқартириш бўйича таклиф, фикрларингиз борми?
У ҳолда муҳокамаларда фаол иштирок этинг!