Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳалари бугунги кунда кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Шунинг билан бирга, ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Тўрткўл туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенеси депутати Завра Абдуллаева иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб ўқитувчилар жамоаси, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Депутат тадбир иштирокчиларини «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони ва Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳалари билан таништирди. Тараққиёт стратегиясига Ўзбекистон Республикасини бешта устивор йўналишлар бўйича ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши натижалари асос қилиб олингани таъкидланди. Стратегиядаги мақсад ва вазифаларнинг аксарияти ЎзХДП томонидан илгари сурилаётган ташаббусларга ҳамоҳанг экани таъкидланди.
Жуқорғи Кенеси депутати Завра Абдуллаева тадбир иштирокчилари томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга батафсил жавоб берди.
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши ахборот хизмати