Стратегия мағзини “инсон – жамият – давлат” тамойили ташкил этади

 

2022 йил мамлакатимида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинди ва бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта.

Давлатимиз раҳбарининг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан халқимизга йўллаган табригида инсон қадри масаласига устувор аҳамият берилгани, конституциявий ислоҳотлар учун муҳим мақсад ва вазифалар зарурати сифатида илгари амал қилиб келинган “Давлат – жамият – инсон” тамойилини “Инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлаш, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш бош мезон бўлиши ва бу – халқпарвар давлат барпо этишнинг энг муҳим шарти экани алоҳида қайд этилганди.

Дунёда бетакрор миллий институт сифатида баҳоланаётган маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилаётган эътибор мамлакатимиздаги янгиланиш ва юксалишларнинг умуммақсадлар қамровига кўчаётганидан дарак эди.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг Президент сайлови жараёнларидаги дастурий мақсадлар тақдимотида ҳам йилимиз номи билан боғлиқ дастурий ҳаракатлар ифодаси таҳминларимизга асос бўлганди.

Аввал бошданоқ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари манфаатларини ҳуқуқий асослар билан таъминлашни ўзининг бош мақсади этиб белгилаган Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг вилоят кенгаши ҳам йил номига мувофиқ янги ҳаракатлар режасини тайёрлашга киришаркан, парламентдаги вакилларимиз ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари ҳамда доимий ҳамкорларимиз билан келишган ҳолда “инсон-жамият-давлат” тамойилини янги мақсад режаларимизга сарлавҳа қилиб белгиладик.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йили давомида глабаллашув шароитларидан келиб чиқиб, вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фуқароларнинг ўзаро қадр-эъзози, фуқаролик маърифати ва маданияти юксалишларини таъминлаш механизмларини тўлақонли ҳаракатга келтириш, ҳамюртларимизни ижтимоий ҳимоядан - ижтимоий фаолликка йўналтиришга астойдил интиламиз.

 

Мўътабар ҚОЗИЕВА,

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари.

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш