Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида мамлакатимиз қонунчилигида бир қанча ўзгаришлар амалга ошрилмоқда. Жумладан 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджети” тўғрисидаги қонунига кўра, жорий йилнинг 1 январида автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим олиб ташланди.
Aйтиш жоизки, шу пайтга қадар янги автомобил воситалари бўйича харид қилиш нархининг 3 фоиз миқдорида йиғим ундирилар эди (масалан, 100 миллион сўмлик машина учун 3 миллион сўм, 300 миллион сўмлик бўлса, 9 миллион сўм).
Иккиламчи бозордан машина харид қилинганда эса ишлаб чиқарилган йилига қараб, ҳар бир от кучи учун 29,7 минг сўмгача йиғим ундирилган. Мисол учун, ишлаб чиқарилганига 3 йил тўлмаган 100 от кучига тенг машинани сотиб олганлик учун деярли 3 миллион сўм йиғим тўланарди.
Юқорида айтилганиек, автомобил олди-сотди шарномаларини йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармасидан рўйхатдан ўтказиш учун тўланадиган йиғимлар бекор қилинди. Бу каби ижобий ўзгаришлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шерзод Раҳмонов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.