Мажлисда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди.
Эндиликда, Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майибланиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, деб топилган шахсларга ногиронлик пенсиялари тайинлаш белгиланмоқда.
Амалда Ногиронлик пенсиялари I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланаётган эди. Шунингдек, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш назарда тутилмоқда:
✅ боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўловларини марҳумнинг қарамоғидаги фарзандларига, улар 18 ёшгача, агар умумий ўрта таълим муассасаси, академик лицей ва олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўлаш;
✅ ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш;
✅ болани парваришлаш бўлиш вақтининг хаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш.