Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлари Раҳмон Раҳмонов ва Робия Қодирова томонидан сайлов округларидаги фуқаролар билан мулоқот ўтказиш ва ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш мақсадида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Хусусан, депутат Р.Раҳмонов шаҳардаги 10-сайлов округида жойлашган “Тараққиёт” ва “Ҳамид Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳамда 13- умумтаълим ўрта мактаби педагогика жамоаси билан учрашув ўтказди. Сайловчилар билан ўтказилган мулоқот давомида ёшларнинг бўш вақтини мазмуни ўтказиш, уларни турли тўгараклар ва спорт машғулотларига жалб этилишини таъминлаш ҳамда маънавий таҳдидларга қарши иммунитет ҳосил қилиш таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Мулоқот давомида аҳолини ўйлантираётган масалалар, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумотлар берилди.
Депутат Робия Қодированинг сайловчилар билан учрашуви “Андижон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Учрашув давомида ҳудудда жойлашган 13-даҳадаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқот ўтказилди. Мулоқотда фуқаро М.Абдуғаниева ўзи яшаётган 6-уйнинг томидан ёмғирли кунларда чакки ўтаётганини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам кўрсатишни сўради. Мурожаат депутат томонидан назоратга олиниб, қисқа кунларда ҳал этиш чораси кўрилиши маълум қилинди.
Учрашув давомида “Андижон” МФЙ учун қурилаётган бинода иш жараёни билан танишилди. Янги қурилаётган бинодаги шароитлар маҳалла жамоаси, фуқаролар учун ҳар томонлама қулай бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати