Ўқув семинарда Тараққиёт стратегияси муҳокама қилинди

 

Давлатимиз раҳбари ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойилни асосий ғоя ва бош мезон сифатида илгари сурмб, мамлакатимиз тараққиётнинг янги даврига қадам қўйганини маълум қилган эди. Бу борада айни кунларда жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинаётган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тарққиёт стратегияси ва уни жорий "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси дастуриламал вазифасини ўташи шубҳасиз.

Мазкур тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат бўлиб, биринчи йўналиш эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этишга қаратилган. Ушбу мақсад стратегиянинг биринчи ва бош мақсади қилиб қўйилгани бугунги кундаги барча саъй-ҳаракатлар халқни рози қилиш, фуқароларнинг муносиб турмуш кечиришини таъминлашга қаратилганидан далолат беради. Мухтасар қилиб айтганда, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси биринчи навбатда, инсон шаъни, қадр-қимматини улуғлаган ҳолда эркин ва фаровон турмушга эришишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан туман Ахборот-маърифат марказида туман партия ташкилоти бошланғич партия ташкилотлари раислари иштирокида ўтказилган амалий ўқув семинарда юқоридагилар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тарққиёт стратегияси ва уни жорий "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасида қўйилган мақсадлар халқчиллиги, аниқлиги, ислоҳотлар натижадорлиги эса баҳолаш тизимига асослангани билан эътиборга молик эканини таъкидладилар.

Тадбир сўнгида электорат билан фаол иш олиб бораётган партия етакчилари партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш