Депутатлик гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди

 

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Депутатлик гуруҳи аъзолари, ОАВ ходимлари иштирок этган йиғилишни халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши гуруҳи раҳбари Абдулла Азимов олиб борди.

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти Кенгаши раҳбари Нуриддин Холматов сўзга чиқиб, партиядошларимизни олдимизда турган устувор вазифалар, шунингдек 2022 йилда қилиниши лозим бўлган янги режалар билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тарққиёт стратегияси ва уни жорий "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш тўғрисида ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Хусан Абдуниязов сўзга чиқди.

Йиғилишда "Депутатлик одоби тўғрисида”ги низоми ва ЎзХДП вилоят партия гуруҳининг 2022 йилга мўлжалланган иш режаси ва 2022 йилга мўлжалланган амалий ҳаракат дастури тасдиқланди.

 

Меҳринисо БОБОЕВА,

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши бўлим бошлиғи.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш